Деҳқонларга тавсиялар берилди

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-373-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда аҳолига ажратиб берилган деҳқон хўжалиги ер майдонларининг ҳолати ўрганилди.
Хусусан, Мингбоғолон ва Очақалъа маҳалласидаги деҳқон хўжалиги ер майдонларида аҳоли томонидан етиштирилаётган сабзавот, полиз ҳамда картошка маҳсулотларининг бугунги кундаги парвариши бўйича деҳқонларга тавиялар берилиб, экинларни биологик маҳсулотлар билан ишлов бериш ва унинг фойдалари тўғрисида тушунтирилди.
Шунингдек деҳқон хўжалиги раҳбарларига туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолик гувохномалари тарқатилди.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 371 марта