Даволаш бўлими ташкил этилди

Юртимизда барча вилоятларда Covid-19 га қарши курашиш унинг олдини олиш юзасидан чора – тадбирлар ҳамда касалликка чалинган беморларга самарали тиббий хизмат кўрсатиш  дастурлари ишлаб чиқилган.

Шу дастур асосида Хоразм вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган ҳомиладор аёлларни даволаш учун Янгибозор туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимининг бир қисмида 35 ўринга эга Covid даволаш бўлими ташкил қилинди. Беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори- дармон, сарфлов материаллари,тиббий жиҳозлар заҳираси яратилди. Бўлимда фаолият юритиш учун тажрибага эга ходимлар жалб қилинди.  Вилоятимизнинг барча туманларидан келаётган ҳомиладор беморларни 14 кунлик карантин доирасида даволаш ишлари олиб борилмоқда. 

 

 

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Июль 05, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 492 марта