Давлат тилига эътибор-мустақилликка эътибор.

Бугун миллат билан яралиб, шонли тарихимизнинг барча сокин ва суронли даврларини миллат билан ҳамнафас босиб ўтиб, миллат дарду қувончига шерик бўлиб келаётган Ўзбек тилининг нуфузи Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4479-сонли қарори билан яна бир карра юксалди.

Бугун миллат билан яралиб, шонли тарихимизнинг барча сокин ва суронли даврларини миллат билан ҳамнафас босиб ўтиб, миллат дарду қувончига шерик бўлиб келаётган Ўзбек тилининг нуфузи Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4479-сонли қарори билан яна бир карра юксалди.

Ушбу қарорда “Дунёдаги қадимий ва бой тиллардан бири бўлган ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлик ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётган буюк қадрият” экани алоҳида таъкидланган.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун – 21 октябрь санасини “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилинди.

Муҳтарам юртбошимиз 2019 йил 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимда она тилимизнинг давлат ва жамият ҳаётидаги таъсири ва мавқейини янада ошириш, “Давлат тили ҳақида”ги қонунни бугунги кун талабларидан келиб чиқиб такомиллаштириш зарурлигини таъкидладилар. Бу борадаги долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилди.

Давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан мониторингни амалга ошириш, ушбу соҳада жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш, давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат тилини ривожлантириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ташкил қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзбек тилининг ёзма нутқи меъёр ва қоидаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳамда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини тўлиқ жорий этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш, давлат тилини ривожлантириш бўйича дастурлар ва “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш, уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш, шунингдек, “Ўзбек тили байрами куни”ни нишонлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш ва бир хилда қўлланишини таъминлаш, географик ва бошқа топонимик объектларга қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасидаги фаолиятни мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш каби бир қатор вазифалар Давлат тилини ривожлантириш департаментининг вазифалари қилиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
20 январдаги “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 34-сонли қарори юзасидан барча туманларда ҳокимликлар таркибида ҳокимнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими жорий қилиниб, лавозим вазифалари белгиланди. Жумладан туманимизда ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850-сонли Фармони ижросини сўзсиз ҳамда сифатли бажаришни таъминлаш мақсадида масъуллар томонидан 2020 йил
биринчи ярмига мўлжалланган “Йўл харита” ишлаб чиқилди.

 “Ермулккадастр” давлат корхонаси Янгибозор туман филиали масъуллари билан ҳамкорликда географик ва бошқа топономик объектларга қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилиши борасида ишлар ташкил қилинди.

Туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи,  умумий бўлими масъуллари билан ҳамкорликда туман ҳокимлигида “Давлат тили тўғрисида”ги қонун асосида амал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди ва сўзсиз ижросини таъминлаш бўйича доимий назорат йўлга қўйилди.

2020 йилнинг 2-чорагида тумандаги давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, жамоат ҳамда нодавлат ташкилотларидаги иш юритиш “Давлат тили тўғрисида”ги қонун асосида олиб борилишига амалий ёрдам кўрсатиш, қатъий назорат қилиш, туман ҳудудидаги биноларга илинган турли хилдаги пешлавҳалар ва баннерлардаги ёзувлар ҳамда уларда кузатилган услубий ва имловий хатоликларни кўриб чиқиш ҳамда бартараф этиш, тумандаги географик ва бошқа топономик объектларга қонун ҳужжатларига мувофиқ ном берилишини таъминлаш борасида ишларни амалга ошириш режага киритилган.

Хулоса шуки, тумандаги ҳар бир идора-ташкилот раҳбари Давлат тилига эътиборни муқаддас мустақиллигимизга бўлган эътибор эканлигини юракдан чуқур англаши ҳамда самарали амалий ишлари билан ўз ҳиссасини қўшмоғи-муҳтарам Президентимиз томонидан Давлат тилимизнинг нуфузини ошириш борасида қабул қилаётган қонун-ҳужжатларининг  амалий  ифодаси бўлиб хизмат қилади.

 

                                                                                                         Д.Тажимуратова.

Янгибозор туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш,

давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш

масалалари бўйича маслаҳатчиси.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Май 12, 2020 - Автор: