ДИҚҚАТ, ҚИДИРУВ!

Хоразм вилояти Янгибозор тумани “Чўболончи” маҳалласида яшаган, 24.10.1988 йилда туғилган, Матяқубова Хуршида Қаландаровна бедарак йўқолганлиги учун вилоят ички ишлар органлари томонидан қидирилмоқда.

Х.Матяқубова 2010 йилнинг апрель ойида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган, уни охирги маротаба 2017 йилда Урганч шахрида кўришган.
Оила аъзолари ва яқинлари уни қидириб топиш масаласида 2017 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишган.
Х.Матяқубованинг белгилари: бўйи 150-155 см. ўрта гавдали, юзи узунчоқ, қоши ва қўзлари қора, тишлари табиий, лаби ва қулоғи ўртача катталикда, сочи қора ўртача узунликда бўлган.
Х.Матяқубова уйидан чиқиб кетаётган пайтида фуқаролик паспортини ўзи билан олмаган, шу сабабли у қонуний никоҳдан ўтмасдан ким билан яшаб келаётган бўлиши мумкин.
Матяқубова Хуршида Қаландаровнанинг қаердалиги ёки у тўғрисида бирон-бир маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишларини сўраймиз.
62-220-40-14; 97-527-02-72;

Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Февраль 07, 2020 - Автор: