Бўстон маҳалласига видеокузатув камералари ўрнатилди

 

Маҳаллаларда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида босқичма-босқич қурилмалар харид қилиняпти ҳамда белгиланган манзилларда ўрнатилиб, ишга туширилмоқда.

Хусусан, Бўстон маҳалласида ҳам видеокузатув камералари ўрнатилди.

Маҳалланинг кириш-чиқиш жойларида,  асосий кўчаларига қўйилган интеллектуал видеокузатув камералари ички ишлар бўлими ахборот тизимига интеграция қилинмоқда.

Видеокузатув камералари орқали шахсни юзидан таниб олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини рақамли бошқаришда йўл ҳаракати мониторингини ташкил қилиш, транспорт воситасининг давлат рақами белгиларини аниқлашда интеллектуал фото ва видеоларни қайд этиб бориш кўзланган.

Вилоят прокурори М.Ахмедов маҳалладаги мазкур ишлар билан танишди. Маҳаллада жиноятчиликнинг олдини олиш, осойишталикни сақлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан кўрсатмалар берди.


Февраль 26, 2025
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 64 марта