Бўстон маҳалласида тиббий кўрик ташкил этилди


Ўтказилган тиббий кўрик натижасида касаллик аниқланган 103 нафар фуқароларга муолажалар тавсия этилди ва зарур дори воситалари берилиши таъминланди. 8 нафар кишига эса стационар шароитда даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Ташкил қилинган тиббий кўрикда тиббиёт ходимлари томонидан табиий маҳсулотларни доимий истеъмол қилиш, мунтазам бадантарбия машғулотлари билан шуғулланиш лозимлиги ҳамда ортиқча вазндан воз кечишнинг ижобий натижалари тўғрисида батафсил кўргазмали материаллар билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Февраль 25, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 685 марта