Бугун Юқорибошқир маҳалласида байрам тадбири ўтказилди

Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида юриш марофони билан бошланган тадбир, Маданият марказида ташкил этилган "Беш ташаббус" тадбирлари билан давом қилди.


Тадбир давомида 5 та ташаббус бўйича ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан танишилди. Бўш иш ўринлари ярмаркаси, ҳунармандчилик кўргазмалари намойиш этилди.

Ўтказилган тадбирда туман ҳокими Руслан Жуманиязов, сенатор Фароғат Саъдуллаева, сектор раҳбарлари, ёшлар, фаоллар ва фахрийлар иштирок қилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Декабрь 15, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 74 марта