Бугун Янгибозор туманида шукроналик тадбири ўтказилди.
Бугун Янгибозор туманида шукроналик тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, фаоллар ва ёшлар, маҳалла раислари, туманда турли жабҳаларда хизмат қилаётган ходимлар иштирок қилди. Тадбир аввалида туман ҳокими Ў.Қурбанов сўзга чиқди.
Туман ривожига ҳисса қўшаётган қатор фаоллар тақдирланди. Шундан кейин фахрийлар сўз олиб, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, булар замирида келажак авлоднинг тақдири, ватан, халқимиз тақдири мужассамлиги тўғрисида гапирдилар. Шунингдек, Янгибозор тумани Республика бўйича ҳудудларда кўрсаткичлари энг юқори туман сифатида ўрин олгани муносабати билан туман ҳокими Янгибозор аҳлини самимий қутлади.
Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 563 марта