Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Янгибозор туманида

“Ташаббусли бюджет” ва бошқа дастурлар асосида объектларда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилди.

Ўрганишда қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш юзасидан буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи корхона раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.

Сўнгра, туманда хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга ошириб келинаётган ишлар аҳволи ўрганилди.


Октябрь 04, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 227 марта