Биз бир оиламиз!

Туманимизда 376 нафар турли миллат вакиллари ҳамжиҳатликда яшаб келмоқдалар. 

Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгибозор туман бўлинмасининг “Туманда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан “йўл харитаси”нинг 2.40-банди ижросини таъминлаш бўйича 2021 йилнинг 12 июнь куни “Бошқирших” маданият марказида тумандаги турли миллатлар вакиллари иштирокида “Биз бир оиламиз” мавзусида давра-суҳбати ташкил қилинди. 

Давра суҳбатида “Оча-қалъа” маҳалласида яшаб келаётган рус миллати вакиласи Феодосьия Туклиева, “Жайҳун” маҳалласида яшаб келаётган туркман миллати вакиласи Гирмизи Масылова, “Наврўз” маҳалласида яшаб келаётган қозоқ миллати вакили Джайлибой Джумангараевлар Ўзбекистон аталмиш она ватанда ўзбек ва бошқа миллат вакиллари билан аҳл-иноқ яшаб келишаётгани, она Ватанга бўлган меҳр-муҳаббати, инсонийлик, бағрикенглик, меҳмондўстлик туйғулари ҳақида гапириб, иштирокчиларга ўзларининг миллий қадриятлари акс этган шеърлар, қўшиқларини ижро этиб бердилар. 

 “Биз ана шу каби тадбирлар ўтказилишини ҳар доим қувонч билан кутамиз”,- деди ўз сўзида рус миллати вакиласи Феодосьия Туклиева. 

 Давра суҳбати давомида туман Маънавият ва маърифат маркази томонидан фаол иштирокчиларга фахрий ёрлиқ ва китоблар топширилди. Туман Маданият бўлими хонандалари томонидан ижро қилинган “Лазги” ашуласига ўзбек, рус, қозоқ, туркман, татар миллати вакиллари рақсга тушдилар.  

 

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази 

 Янгибозор туман бўлинмаси


Июнь 15, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 507 марта