Бепул парранда тарқатилди

Ҳукуматимиз томонидан карантин муносабати билан жорий этилган чекловлар вақтида ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларни молиявий қийинчиликлардан сақлаб қолиш мақсадида ёрдам пуллари ажратилди. Имконияти чекланган ёки ёлғиз қариялар, чекка ҳудудларда яшовчи ночор оилалар, доимий иш ва даромад манбасига эга бўлмаган, карантин даврида моддий таъминоти узилиб қолган аҳоли қатламига ҳомий ташкилотлар ва хайрия фондлари томонидан доимо эътибор берилиб, уларнинг ҳолидан хабар олиб туриш, уларга озиқ-овқат, дори-дармони каби бирламчи эҳтиёж маҳсулотларини мунтазам етказиб бориш каби хайрия ҳаракатлари олиб борилди.

Янгибозор туманида ана шундай эзгу ишлар давом қилаётир. Хусусан, тумандаги “Бўзқалъа агро парранда” МЧЖ томонидан тумандаги “темир дафтар” рўйхатида турувчи 273 та хонадонга, “Аёллар дафтари” га киритилган 2412 нафар аёл ва  “Ёшлар дафтари”га киритилган 4000 нафар ёшга бепул парранда тарқатилди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Январь 20, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 800 марта