Байрамингиз муборак, азиз опа-сингиллар!

Байрам тадбирига фан, таълим, тиббиёт, маданият, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда меҳнат қилиб, юқори натижаларга эришиб келаётган, ижтимоий ҳаётда фаол хотин-қизлар таклиф этилди.

Туман ҳокими Руслан Жуманиязов тадбир иштирокчиларини 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий қутлади.

Оила ва жамиятни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги муносиб хизматлари учун туманимиз аёлларининг бир гуруҳига туман ҳокимининг Ташаккурномаси топширилди. Таниқли санъат усталари ижросидаги концерт дастури тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Март 06, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 218 марта