Байрам тадбири ўтказилди

Янгибозорда туман ҳокимлиги ташаббуси билан Янги йил байрами олдидан ота-она қаровисиз қолган, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болажонлар учун байрам тадбири ташкил қилинди.

Тадбирда намойиш этилган театрлаштирилган байрам дастури, Янги йил эртак қаҳрамонларининг чиқишлари болажонларга бир олам завқ улашди.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида болаларга байрам совғалари топширилди.

Янгибозор туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Декабрь 27, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 58 марта