Байрам арафасида ёрдам кўрсатилди

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ж.Садуллаев томонидан туманнинг Дўстлик, Навбаҳор ва Паҳлавон Маҳмуд маҳаллаларида яшовчи ногиронлиги бўлган, ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларнинг ҳолидан хабар олиниб, озиқ- овқат маҳсулотлари ( бир қоп ун, бир қоп гуруч ва ўн литр ўсимлик ёғи) етказилди.

Фуқаролар байрам муносабати билан кўрсатилган амалий кўмак ва ёрдамлардан миннатдорликларини билдиришди.


Март 20, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 546 марта