БУГУНГИ МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ ЭРТАНГИ КУНИМИЗНИНГ ҚАҲРАМОНЛАРИДИР
Туман ҳокими Ў.Машарипов битирувчи синф ўқувчилари билан учрашди. 19-сонли мактабда ўтказилган давра суҳбатида 11-синф битирувчиларини мустақил ҳаётга тайёрлаш жараёнида уларни касб-ҳунарга ва мукаммал илм-фанларга эга бўлишлари учун керакли шарт-шароит яратиб бериш лозимлигини таъкидлади. Ўқувчилар ўзларининг келгусидаги режалари, мактабни битириб қайси олий ўқув юртига имтиҳон топшириш тўғрисидаги қарорлари, танлаган касби ҳақидаги орзулари ҳақида суҳбатлашишди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда Ў.Машарипов ёшларга жамиятда ўзларининг муносиб ўрнини эгаллашлари, бунинг учун фақат ўқиш лозимлиги, изланиш, интилиш, ўз устида ишлаш муҳимлигини таъкидлади. Ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 919 марта