БОЛАЖОНЛАРГА ТУҲФА. ЯНГИБОЗОРДА ЯНА БИР МТТ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

МТТ 150 ўринга мўлжалланган. Бу ерда гуруҳларнинг ишлашлари учун барча шароитлар яратилган. МТТ нинг очилиш тадбирида туман ҳокими Ў.Машарипов иштирок қилди. Маҳалла аҳлини янги йилнинг бошланишида янги ва замонавий мактабгача таълим ташкилотининг фаолият бошлагани, муҳтарам юртбошимиз томонидан мактабгача таълим тизимга алоҳида эътибор қаратилаётгани тўғрисида сўз юритди. Тадбирда таниқли шоира Ўзбекистон Ёзувчилар ушмасининг вилоят бўлими раҳбари Г.Ибодуллаева қатнашиб, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар бугун ўз самарасини бераётганини таъкидлади. Шундан кейин маҳалла аҳли, фахрийлар янги МТТ билан танишиш учун ичкарига таклиф қилинди.

Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Январь 15, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 742 марта