БИРДАМЛИК ОЛДИДА ҲАР ҚАНДАЙ КУЧ ЧЕКИНАДИ

Юртимизда имконияти чекланган кишиларга кўмаклашиш, уларни моддий ва маънавий томондан қўллаб-қувватлаш, имкон даражасида меҳнатга жалб этиш, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида иштирок этишларига эришиш ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида доимий ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда. Ана шундай эзгу ишларнинг давоми ўлароқ туман ҳокими Ўктам Қурбонов ижтимоий кўмакка муҳтож, имконияти чекланган Зулҳумор Гарриева хонадонида бўлиб, ҳозирги пайтдаги аҳволи, муаммоларини ўрганди. Зулҳумор опага доим, айниқса бугунги синовли кунларда тиргак бўлишини айтиб, унга куч-қувват, мустаҳкам соғлик тилади. Шунингдек, хонадонга озиқ-овқат маҳуслотлари етказилди.

 

Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Март 30, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 840 марта