БЕЛБОҒЛИ КУРАШЧИМИЗ ФАРҒОНАДАН 3-ЎРИН БИЛАН ҚАЙТДИ

 

Фарғона вилоят Риштон туманида 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди. Ушбу нуфузли мусобақада Хоразмлик полвонлар муносиб иштирок этиб, Янгибозор туман болалар ўсмирлар спорт мактаби белбоғли кураш тренери Б.Балтаевни шогирди Илёсбек Нормаматов +60 кг вазн тоифаси бўйича фахрли 3-ўринни эгаллади.


Ноябрь 26, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 741 марта