БАЙРАМ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги ҳамда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” Янгибозор туманида ҳам ўзгача бир кўтаринкиликда нишонланди. Унда тумандаги ташкилот муассаса илғорлари, фаол жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Тадбир Давлатимиз мадҳияси билан бошланди. Туман ҳокими Ў.Машарипов сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан муборакбод этди. Шундан сўнг турли соҳаларда фаолият кўрсатиб алоҳида ютуқларга эришган бир гуруҳ элдошларимизга ташаккурномаҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. Туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури билан тадбир давом қилди.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Декабрь 09, 2019
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 689 марта