Асосий мақсадимиз – халқни рози қилиш

 

Сўнгги йилларда муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан маҳаллалар фаолиятини ташкил этишнинг мутлақо янги тизими шаклланди. Ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқталари” аниқланиб, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда. “Обод маҳалла” дастури асосида кенг кўламда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Вилоят прокурори М. Ахмедов Янгибозор туманидаги “Олтинкўл” маҳалласида ана шу йўналишларда олиб борилаётган ишлар билан танишди, маҳалла муаммолари юзасидан маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси билан мулоқотда бўлди.


Февраль 06, 2025
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 61 марта