Аҳолини рўйхатга олиш ва инструкторлик участкалари қандай тартибда ташкил қилинади ?

Участкалар маъмурий-ҳудудий бўлиниш яхлитлигини (туман ва шаҳар даражасида) сақлаш шарти билан ҳар бир участкага тўғри келадиган юкламадан келиб чиқиб, яъни қишлоқ жойларида 8 750 киши ва шаҳарларда ўртача 11 250 киши ҳисобидан ташкил қилинади.
Рўйхатга олиш участкалари қишлоқ жойларда ўртача 1 750 киши ва шаҳарларда ўртача 2 250 киши аҳоли зичлигини ҳисобга олган ҳолда инструкторлик участкаларига бўлинади.
Ўз навбатида инструкторлик участкаларидаги ҳар бир рўйхатга олувчи қишлоқ жойларда ўртача 350 киши ва шаҳарларда ўртача 450 кишига қараб тақсимланади.


Март 04, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 699 марта