Аҳолига янги замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда.

       Янгибозор туманида табиий газдан фойдаланувчи аҳоли истеъмолчилар сони 9917 та бўлиб, шундан 6852 та аҳоли  истеъмолчиларига янги  замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатилган бўлиб, хозирда  қолган аҳоли истеъмолчиларга янги замонавий электрон газ ҳисоблаш ускуналари ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

        Шунингдек “Yangibozortumangaz” газ таъминоти бўлимига Қаландардўрман қишлоғи Бўстон маҳалласи Занғилобод кўчаси 32 а уйда яшовчи фуқаро Отохонов Дилмурод  хонадонига янги замонавий электрон  газ ҳисоблаш ускунасини ўрнатиб беришни сўраб қилган ёзма мурожаати юзасидан жойида ўрганишлар олиб борилиб, хозирда унга янги замонавий электрон газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатиб берилиб мурожаати  ижобий хал қилиб берилди.

    Бизнинг 62-41-92-379  рақамли “ишонч телефон”и фаолият кўрсатаётган бўлиб, ушбу “ишонч телефон”и орқали  ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача бўлган вақтларда фуқаролар оғзаки равишда мурожаат қилишлари мумкин. Мазкур мурожаатлар ҳам амалдаги тартиб талаблари асосида кўриб чиқилади.

  Г.Уразбаева,

“Yangibozortumangaz” газ таъминоти

“Назорат ва мурожаатлар” бўлими етакчи мутахассиси.       

 


Март 29, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 614 марта