Янгибозорлик ижодкор Шодиябону Султанова “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” номинацияси ғолиби бўлди.

 

Унда янгибозорлик ижодкор Шодиябону Султанова “Йилнинг энг яхши ижодкор аёли” номинацияси ғолиби бўлди.

Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари —Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулсара Қурнбонбоева сўзга чиқиб, бугунги кунда юртимизда хотин-қизларимизга бахтли яшаши, интеллектуал ва маънавий юксалиши, касбий ҳамда оилавий мажбуриятларни ҳамоҳанг тарзда бажариши учун кенг имкониятлар яратилаётганини таъкидлади.

 

Қайд этилганидек, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзларининг улкан ҳиссасини қўшиб келаётган, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилотлар нуфузини оширишда фаол қатнашаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказиб келинаётган ушбу миллий танловлар иштирокчилар орасида профессионаллик, ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Хоразм вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ахборот хизмати


Ноябрь 15, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 449 марта