Янгибозорлик ёш шоира ва журналист Шоҳида Юсупова Туркия ва Озарбайжон Республикасининг “Турк яйиневи” нашриёти билан дипломатик дўстлик шартномасини имзолади ва "Ёш элчи" сифатида эътироф этилди.

Янгибозорлик ёш шоира ва журналист Шоҳида Юсупова Туркия ва Озарбайжон Республикасининг “Турк яйиневи” нашриёти билан дипломатик дўстлик шартномасини имзолади ва "Ёш элчи" сифатида эътироф этилди.

Шоҳида Юсупова ташаббуси ва таржимаси билан ўзбекистонлик бир гуруҳ ижодкорларнинг ижодий ишлари “Туркчанинг дунёдаги ўзбек овози” номи остида Туркия ва Озарбайжон Республикасининг “Турк яйиневи” нашриёти томонидан чоп этилди.

27-28-август кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди ва ватандошимиз “Жасорат ва ташвиқот “ мукофоти билан тақдирланди. “Беяз дипломаси” имзоланиб, ёш элчи сифатида эътироф этилди.

Ҳозирда Шоҳида Юсупова Ўзбекистон Журналистика ва Оммавий коммуникациялар университети Халқаро Журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар факултети 4- босқич талабаси. Шунингдек, инглиз ва турк тилларига бадиий таржима билан ҳам шуғулланади.


Сентябрь 04, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 513 марта