Янгибозорда ўтган бир куни тўғрисида Блогер Нажотбек Машарипов:
Ҳозирда ижтимоий тармоқларда фақатгина Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг “Alter Ego” каналига 8 ой олдин берган интервиюсини топа олдим холос. Бу суҳбатни шу кунгача 134 минг инсон кўрган, ишончим комил орадан 10 йил ўтиб ушбу кўрсатгич бир неча баробарга ошади, чунки бу интервиюлар тарихий хусусиятга эга бўлиб, 2019-2020 йилларда шаҳар, туман, вилоят ҳокимлари ўша пайтлари ўзи қандай инсон бўлишган деган саволга аниқ ва чуқур жавоб топишида ёрдам беради. Бундан ташқари интервиюдан асосий мақсад халқ ва ҳокимият ўртасидаги диалогни янада ошириш. Республикамизда шундай интервиюлар айнан Хоразмдан бошланди ва бу ғоямизнинг 1-меҳмони Ўктам Рустамович бўлди.
Интервиюмиз “Ҳоким билан бир кун” лойиҳасига тўғри келиши менга ҳокимиятнинг ишлаш стратегиясининг ички “кухнияси” билан танишиш имконини яратди. Қисқача айтсак, туман ҳокими бир кунини ёшлар билан учрашишга, муаммоларини тинглашга, очиқ мулоқотга ажратди. Бу учрашувларни ташкиллатшириш учун 5 та тадбир бўлиб ўтди. Ҳар бир учрашув ёшларни рағбатлантиришлар билан давом қилди.
Эксклюзив 3 та маълумот:
- Кам таъминланган оилаларга 30 та уй қуриб берилган.
- “Тенгдош-тенгдошга тамойил” лойиҳаси ҳақида. Ўқишга қизиқиши камроқ бўлган ёки ўқишда қийинчиликларга дуч келаётган мактаб ўқувчисига юқоридаги вазифаларни аъло даражада бажараётган ўқувчи бириктирилади. Улар бирга машғулотларга боришади, бирга китоб ўқиб, таҳлил қилишади. 5 ташаббус доирасида қилинаётган ишлардан ташқари бундай оргинал ёндашиш албатта эътиборимни тортди.
- Туман Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ажрашишга тайёр турган 5 та ёш оила қароридан қайтишга мувафақ бўлинди.
Умумий хулоса туман ёшлари спортда ҳам, шеъриятда ҳам, робототехника йўналишида ҳам, ментал арифметикада ҳам, санъатга қизиқишида ҳам кўрсатаётган натижалари менда “Бу ёшлар бизнинг хазинамиз” деган фикрни уйғотди. Бу хазинани вақтида сезиб, кўриб ривожланишига масъуллар эса ҳокимият, ёшлар иттифоқи, тренерлар қаторида биз ҳам.
Интервию амалга ошишида ўзининг ҳиссасини қўшган ҳар бир инсонга яна бир бор ташаккур. Кейинги интервиюмиз Хоразм вилояти ҳокими билан режалаштирилган. Аниқ санаси маълум бўлиши билан хабар биздан!
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 828 марта