Янгибозорда оромгоҳлар фаолиятини бошлади

Туманимизда иккита болалар оромгоҳлари фаолиятини бошлади. Бу оромгоҳларда жами 800 га яқин болалар соғломлаштирилиши режалаштирилган.

 

Оромгоҳларда таълим тарбия сифатини, спортнинг оммавийлигини, китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Кутубхоналар ташкил қилиниб, 10 мингга яқин бадиий, болалар адабиётлари билан тўлдирилди.  Мусиқа, шахмат-шашка, чет тиллари тўгараклари учун алоҳида хоналар тайёрланди. Бассейнлар ўрнатилди. Шунингдек болалар учун “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан махсус ишлаб чиқилган ҳужжатли, бадиий ва анимацион фильмлар намойиш қилиб борилади.

 

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Июнь 07, 2022 - Автор: Umida Nurmetova