Янгибозорда кунжутни қайта ишлаш заводи қурилиши бошланди

Лойиҳанинг жами қиймати 5,5 млрд.сўмни ташкил қилиб, йил якунига қадар қуриб битказилиши режалаштирилган. Завод фаолиятини бошлаганидан кейин 120 нафар ишчи ўрини яратилади. Унга биринчи навбатда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” да рўйҳатда турувчи фуқаролар ишга олинади.

авод қуриладиган майдонда иш бошланди. Анъанага кўра, тадбирда туман ҳокими Ў.Қурбанов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, хорижлик меҳмонлар, қурувчилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида заводнинг асосий иншоотига пойдевор қўйиш маросими ўтказилди.

 

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Август 27, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 655 марта