Янгибозорда қуёнчиликни ривожлантириш борасида қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда?
Янгибозор туманида ҳам бу борада ишлар кўлами анча силжиган. Қуёнчилик соҳасида шуғилланиш истагини билдираётган ва фаолият бошлаган тадбиркорлар сони ортмоқда. Ғиёсбек Адамбоев “Халқобод”маҳалласида қуёнчлик фаолиятидаги “Ғиёсбек-Шерзодбек” оилавий корхонасини ишга туширди. Тадбиркорга 95 млн сўм имтиёзли кредит берилди.
Қуёнхона учун 0,24 га, қуёнларнинг озуқа маҳсулотларини етиштириш учун 16,9 га ер ажратилди. 3000 та қуёнга мўлжалланган учта қуёнхона қурилди.
-Куни кеча “Хоразм қуёнчилик хўжалиги” билан шартнома асосида Италиядан келтирилган “Янги Зелландия” зотли 100 та қуён олиб келдик. Яна олиб келамиз. Бу борада режаларимиз кўп,-дейди корхона раҳбари Ғиёсбек Адамбоев.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки узунқулоқ жониворнинг биз билмайдиган жиҳатлари кўп. Масалан, қуён гўшти парҳезбоплиги билан алоҳида ажралиб туради. Шу боис у инсон саломатлигига, айниқса, болалар ва кекса ёшли кишилар учун ниҳоятда фойдали. Маълумотларга кўра, ҳатто, қуён қонидан тайёрланган зардобни тиббиёт йўналишида ишлатиш мумкин. Бир килограмм мия кукуни эса жаҳон бозорида 30 минг долларгача баҳоланар экан. Шу билан бирга, унинг чиқиндиси ҳам деҳқончиликда яхши самара беради.
Янгибозор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 745 марта