Янгибозорда хонадонбай ўрганиш ишлари олиб борилмоқда
Мазкур хатловдан пировард мақсад оила даромадини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларни тадбиркорликка йўналтириш.
Меҳрибон Қуллиева Мингбоғолон маҳалласида истиқомат қилади. Унинг оилавий даромадини ошириш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан учта қўй, иккита эчки, юз та товуқ, бешта асалари уяси берилди.
Туман ҳокими Ў. Қурбанов М. Қуллиева хонадонида бўлди. Хонадон шароитларини ўрганди.
-Тўрт нафар фарзандим бор, турмуш ўртоғим вафот этган. Ҳокимлик томонидан ёрдам кўрсатилди. Айни кунларда берилган эчкилар кўпайиш арафасида. Уларнинг сутини соғиб ҳам даромад қилишим мумкин. Ҳозирча юзта товуқдан кунига 40-50 та тухум оламан. Сигир ҳам соғаман. Булардан ҳам даромад келади,-дейди М. Қуллиева.
Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 628 марта