Янгибозорда хайр-саховат ишлари.

Хайр ва саҳоват, яъни муҳтож инсонларга ёрдам қўлини чўзиш, инсонпарварлик ҳар бир шахс учун энг олий сифатлардан бири ҳисобланади.

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Янгибозор туманида фермер хўжалик раҳбарлари, тадбиркорлар томонидан хайр-саховат ишлари қилинмоқда. Хусусан, “Хоразм фахри” фермер хўжалиги томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож 30 та оилага 50 кгдан буғдой, 50 кгдан шоли ва ҳар бир оилага 1 миллион сўм хайрия қилинди. Шунингдек, яна бир фермер томонидан Ширинлар маҳалласида истиқомат қилувчи, “Темир дафтар” рўйхатида турувчи Дилфуза Сапарбоева хонадонига телевизор олиб берилди, озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Апрель 27, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 641 марта