Янгибозорда декабр ойи “Учинчи ренессанс пойдевори таълим ва тарбияда” ойлиги деб эълон қилинди

Ойлик доирасида таълим ташкилотларида амалга оширилган ишларда ўзларининг самарали ташаббусларини инобатга олган ҳолда  “Энг фаол ҳудуд раҳбари”, “Энг фидоий маҳалла раиси”, “Ташаббускор тадбиркор”, “Ташаббускор фермер”, “Энг фидоий ҳоким ёрдамчиси”, “Энг фидоий ёшлар етакчиси”, “Энг жонкуяр ота-она”, “Таълим тарбия ҳомийси”,  “Таълимга инвестиция киритган фермер” каби номинацияларни эълон қилинади ва ушбу номинация ғолиблари рағбатлантирилади.

Шунингдек, фаол иштирок қилган таълим муассасалари ўртасида “Энг намунали мактабгача таълим ташкилоти”, “Энг намунали мактаб”, “Энг намунали таълим муассасаси” танловлари, мактабларинг спорт заллари, фаоллар залларида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар, шеърият оқшомлари ва спорт мусобақалари ўтказилади.


Декабрь 11, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 427 марта