Янгибозорда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилмоқда

Хусусан, бугун эрта тонгдан бошланган соғломлаштириш тадбири аҳоли вакиллари билан гавжум бўлди. Мобиль поликлиникалар, маммография ускуналари ўрнатилган махсус автомашиналар аҳолига кун давомида хизмат кўрсатди.

Масъул шифокорлар ногиронлиги бўлган, сурункали касалликлар билан рўйхатда турувчи беморларнинг хонадонларида бўлиб, тиббий аҳволини ўрганди. Тиббий кўрик 16 мартга қадар давом этади.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Март 09, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 213 марта