Янгибозорда яна бир янги боғча иш бошлади

Янгибозор туманининг Боғолон маҳалласида 29-сон мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.



Тадбирнинг очилиш маросимида туман ҳокими Руслан Жуманиязов, сектор раҳбарлари, фахрийлар, маҳалла фаоллари, мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари қатнашди.
90 ўринга мўлжалланган мазкур мактабгача таълим ташкилоти замонавий давлат талаблари асосида жиҳозланган бўлиб, тарбияланувчиларни сифатли таълим тарбия олишлари учун барча қулай шарт шароитлар яратилган.

Энг қувонарлиси боғчанинг ишга тушиши билан маҳалладаги боғча ёшидаги болаларнинг 100 фоиз қамровига эришилди. 20 нафар фуқаронинг иш бандлиги таъминланди.


Янгибозор туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Ноябрь 17, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 336 марта