Янгибозорда 4 март-Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун муносабати билан соҳа ходимлари учун байрам дастурхони ёзилди.

Соҳага доир қатор қонунларнинг қабул қилиниши билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф қилиш бўйича ишларни ташкил этиш масалалари, шунингдек, қутқарув хизматлари ва қутқарувчилар фаолиятини, ҳуқуқий мақомини тартибга соладиган зарур меъёрий-ҳуқуқий база шакллантирилди. Шу билан биргаликда ҳудудий бўлинмалар фаолияти самарали йўлга қўйилди.

Ўтказилган тадбирда касб байрамини нишонлаётган туман ФВБ ходимларини Р.Жуманиязов байрам билан қутлаб, тақдирлади.



Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Март 04, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 211 марта