Янгибозорда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

Улар томонидан чекка ҳуддудлардаги маҳаллаларда сунъий қопламали спорт майдончаси қуриш, маънавий, маданий тадбирлар, танловлар ўтказиш, бунга мактаблардаги тўгараклар фаолларини жалб этиш, ҳудудларда инглиз тили, IT соҳасида қўшимча хоналар ташкил этиш, ер ажратиш, таълим кредити ва тадбиркорликни йўлга қўйишда амалий ёрдам бериш каби муаммо ва таклифлар билдирилди.

Бир қатор ёшларнинг муаммолари учрашув залининг ўзида ечим топди. Қолган масалаларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, учрашувнинг иккинчи қисмида ёшлар ўзларининг иқтидорларини намойиш этдилар.

Куй-қўшиқ, шеърият кечасига айланган учрашувни эндиликда маҳаллаларда ташкил этиб бориш, чекка ҳудудлардаги ёшларнинг талаб ва истакларини тинглаш, муаммоларини бартараф этиш вазифаси қўйилди.


Февраль 21, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 245 марта