Янгибозор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

2 февраль 2021 йил

№ 39-169-сон

Янгибозор шаҳарчаси

 

 

Янгибозор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Халқ депутатлари туман Кенгаши қайд қиладики, мамлакатда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4702 сонли қарори қабул қилинди. Қарорга асосан худудларнинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини, шунингдек, ҳудудларнинг бошқа қиёсий устунликларини баҳолашнинг ягона тизими жорий этилди.

Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг чуқур таҳлил қилишда истиқболга йўналтирилган мақсадли дастурларни ижроси комплекс баҳоланмоқда. Юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Жорий йилнинг 2021 йил 1 январ ҳолатига Хоразм вилоятидаги барча туман ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг 30 балл мезони асосида баҳоланиши натижасида умумий 18,1 балл тўплаб, 2 ўринни эгаллаб, 2020 йил якуни бўйича Янгибозор тумани ўз ўрнини “Яшил” хухудда сақлаб қолди.

 Кўрсаткичлар ва сўровномалар натижалари асосида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасининг рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди.

Ушбу рейтинг кўрсаткичлари асосан 6 та йўналиш бўйича баҳоланиб, туманлар миқиёсида кўриб чиқилди.

Жумладан:

- “Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари” бўйича туман 2019 йилда 2,21 балл тўплаган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2020 йил якунига кўра
1,72 балл тўплаб, вилоятда 2 ўрини эгаллаган.

“Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари” бўйича туман 2019 йилда 4,26 балл тўплаган бўлиб, ушбу йўналиш бўйича 2020 йил якунига кўра 4,64 баллни тўплаган.

“Иқтисодиётнинг рақобатбар-дошлиги ва диверсифи-кацияси кўрсаткичлари” бўйича туман 2019 йилда 2,26 балл тўплаган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2020 йил якунига кўра 0,65 баллни ташкил қилади.

“Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари” бўйича туман 2019 йилда 4,10 балл тўплаган бўлиб, ушбу кўрсаткич бўйича 2020 йил якунига кўра 5,59 балл тўплаган.

“Маҳаллий солиқларнинг йиғувчанлик кўрсаткичлари” бўйича туман
2019 йилда 2,03 балл тўплаган бўлиб, ушбу кўрсаткич бўйича туман 2020 йил якунига кўра 2,28 балл тўплаган.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлиги кўрсаткичлари” бўйича туман 2019 йилда 2,27 балл тўплаган бўлиб, ушбу кўрсаткич бўйича туман 2020 йил якунига кўра 3,19 балл тўплаган.

Умумий 6 та йўналиш бўйича туман 2019 йилда 17,1 балл тўплаган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2020 йил якунига келиб, 18,1 баллани ташкил қилиб, вилоятда
2 ўринни эгаллаб ўз ўрнини “Яшил” худудда сақлаб қолди.

2021 йил 1-чорак бўйича ушбу кўрсаткичларни 30 фоиз ошиғи билан бажариш ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш лозим.

Юқорида қайд қилиб ўтилган таҳлиллардан келиб чиқиб Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Янгибозор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш рейтинг баҳолаш натижаларини ҳамда бу борада ҳудуд даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги Янгибозор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Ж.Холметовнинг ҳисоботи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Сектор раҳбарлари (Ў.Курбанов, Ш.Ибрахимов, А.Машарипов, Ў.Аширов)га, туман ҳокими 1-ўринбосари (Ж.Халметов)га, туман ҳокими ўринбосарлари (Н.Мадаминов, А.Машарипов, С.Қўшимов, Ш.Базарбаев, Ф.Рўзметова)га, тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда:

- рўйҳатга киритилган меҳнатга лаёқатли ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка, касб-хунар ўқитишга жалб қилиш чораларини кўрсин.

- бюджет даромадлари базасини кўпайтириш, яширин иқтисодиётни аниқлаш, қўшимча манбаларни излаб топиш чораларини кўрсин.

- Ўзбекистон Республикаси Президенти порталидан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал қилиш юзасидан назорат ўрнатсин.

- Секторлар кесимида ишларни тўғри ташкил қилиш, барқарор ва мутаносиб иқтисодий тараққиётни таъминлаш, иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини ошириш;

- янги иш ўринлари яратиш, ишсизликни камайтириш ва меҳнат бозори самарадорлигини таъминлаш;

- ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш;

- аҳоли ва бизнес учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқариш инфратузилмасининг барқарорлиги ҳамда ишончлилигини таъминлаш;

- рақобатбардошлик даражасини оширилиб, иқтисодиётни янада диверсификация қилиш;

- ишбилармонлик муҳити сифатини яхшилаш, тадбиркорликни доимий қўллаб-қувватлаш ва жадал ривожлантириш;

- молиявий мустақиллигига эришиш ҳамда банк-молия соҳасини ривожлантириш;

- фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ва маълумотларнинг очиқлигини ошириш чораларини кўрсин.

  1. Халқ депутатлар туман кенгаши депутатларига:

- ўзлари сайланган ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини, хусусан ёшлар ва аёлларнинг иш бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан депутатлик назорати ўрнатсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (У.Нурметова)га:

- ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш сектор раҳбарлари (Ў.Курбанов, Ш.Ибрахимов, А.Машарипов, Ў.Аширов) зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари туман
Кенгаши депутати, сессия раиси         
                                     Ж.Ўтамов  


Февраль 02, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 635 марта