Янгибозор туманида пилла топшириш мавсуми бошланди

Жорий йилда туманда жами 190 тонна ипак пилла, шундан 100 тоннаси касаначилик асосида ва 90 тоннаси фермер хўжаликларида етиштирилиши режалаштирилган.

Бугун мавсумнинг бошланиши муносабати билан вилоят ҳокими ўринбосари Ўктам Машарипов, туман ҳокими Руслан Жуманиязов ва бошқа масъуллар иштирокида тадбир ўтказилди.

Тадбирда йилнинг дастлабки ҳосилини етиштириб топширган пиллакорларга  эсдалик совғалари топширилди.

Янгибозор туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Май 20, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 176 марта