Янгибозор туманида маҳаллалар тегишли дастурлар асосида обод гўшаларга айлантирилмоқда

Хусусан, жорий йилнинг ўзида маҳалладаги ички йўлларнинг ҳолатини яхшилаш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб борилиб, давлат дастурлари доирасида 14 километр ички йўллар таъмирланди. Яна 40 километрдан ортиқ ички йўлларни таъмирлаш таклифлари ишлаб чиқилган.

Куни кеча Қиёт маҳалласида 2,5 километр масофадаги ички кўчаларга қум-шағал аралашамаси ётқизилди. Бунинг учун 40 дан ортиқ махсус техника-воситалари жалб қилинди.

Туманда аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича ишлар манзилли дастурлар асосида босқичма-босқич давом эттирилади.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Май 22, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 173 марта