Янгибозор туманида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланди.
                                        




Жорий йилда туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш кўрсаткичлари, соҳани инновацион ривожлантириш, ҳудудларнинг экспорт имкониятларини ошириш борасида қўлга киритилган ютуқларга тўхталинди.
Байрам тантаналарида қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнати яна бир бор эътироф этилди. Бир гуруҳ юртдошларимизга “Илғор фермер”, “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Санъат усталари ижросидаги байрам дастури барчага кўтаринки кайфият бахш этди.
Янгибозор туман ҳокимлиги матбуот хизмати
                         Декабрь 08, 2024 
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 287 марта
                        
                            
                                
                                
                                
                                
                            
                        
                    
                Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 287 марта
                                