Янгибозор туманида ҳамширалар куни кенг нишонланди

Куни кеча халқаро ҳамширалар куни кенг нишонланди. Шу муносабат билан Янгибозор туман тиббиёт бирлашмасида “Ҳамшира -2023” кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик танловда ҳамширалар белгиланган шартлар асосида беллашдилар.

Танлов натижаларига кўра Уйғур қишлоқ врачлик пункти ҳамшираси Рахимова Сурайё Янгибозор туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилган «Ҳамшира 2023» танлови ғолиби деб топилди.

Ғолиблар Янгибозор ТТБ томонидан муносиб  тақдирландилар

 


Май 13, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 233 марта