Янгибозор туманида 9 та мега лойиҳалар амалга оширилади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури томонидан амалга оширилаётган ҳамда Ислом тараққиёт банки ва ОПEКнинг Халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган «Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш» қўшма лойиҳасида ана шундай улкан мақсадлар қўйилган.

Янгибозор тумани ҳокими Руслан Жуманиязов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хоразм вилояти "Қишлоқ жойларини барқарор ривожлантириш" лойиҳа менеджери Хилола Машарипова ва лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг Коракалпакстон республикаси ва Хоразм вилояти бўйича координатори Руслан Аллаберганов билан ўтган учрашувда айнан ана шу масалалар муҳокама қилди.

Янгибозор туманидаги Ширинлар, Бўстон, Паҳлавон Махмуд, Шоирлар, Тозадўрман, Барҳаёт, Ҳамид Олимжон, Янгиёп, Юқорибошқир маҳаллаларида лойиҳа доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Октябрь 06, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 355 марта