Янгибозор туманида “Инсон” ижтимоий марказида пресс-тур ўтказилди.
Мазкур марказ фаолияти билан аҳолини таништириш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс тур уюштирилди.
Марказ мурожаат этувчи аҳоли билан ишлайди, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли рўйхатини ўзи тузади ва уларга зарур ёрдамлар билан ҳам шуғулланади. Бунинг учун бугун маҳаллаларда ижтимоий ходим иш бошлаган. Туманда 30 маҳалла бўлса, уларда 16 нафар ижтимоий ходимлар фаолият кўрсата бошлади. Улар аҳолининг маълум контингенти билан ишлаб, уларнинг рўйхатини тузади, уларга кўрсатилаётган хизмат сифатини назорат қилади.
Август 20, 2024
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 49 марта
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 49 марта