Янгибозор тумани ҳокими Ў.Қурбанов халқ депутатлари туман Кенгаши вакиллари ҳамда тадбиркорларга мурожаат йўллади

Туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган тадбирда туман ҳокими Ў.Қурбанов ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши вакиллари ҳамда тадбиркорларга мурожаат қилди. Мурожаатда асосий эътибор давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 8 апрель куни  ўтказилган видеоселектор йиғилишида топширилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилди.

Таъкидландики, туманда жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 1590 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Жумладан, 997 та кичик бизнес субъектлари ва 445 та якка тартибдаги тадбиркорларни ташкил этади.

Мазкур субъектларнинг 1018 таси ёки 64,0 фоизи охирги 3 йилда ташкил этилган.

 Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 144 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 173 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилди, 190 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди, 20 нафар фуқароларга субсидия ажратилди. 2021 йил якунига қадар Бандлик  дастурига асосан 2126 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Янгибозор туман бюджетининг 2021 йил 1-чораги давомида контингент режаси 6.1 млрд.сўм, маҳаллий бюджет режаси 5,5 млрд.сўм бўлиб, хақиқатда контингент                                        7,0 млрд.сўм (115,0%), маҳаллий бюджет 6,5 млрд.сўм (117,0%)га бажарилди.

“Темир дафтар”даги оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1-чоракда жамғармага 181,2 миллион сўм ажратилди.

Жорий йил 2 ва 3-чорак давомида жамғармага яна

543,0 миллион сўм маблағ ажратилади.

30 нафар фуқароларга асбоб-ускуналар ва имтиёзли банк кредитлари ажратилади.

“Аёллар дафтари”га киритилган аёллар, жами 2412 нафарни ташкил қилиб, бугунги кунга қадар 1780 нафар хотин-қизларга ёрдамлар кўрсатилган.

Дафтарга киритилган хотин-қизлар 9 та тоифа бўйича ўрганиб чиқилмоқда. Хусусан, бандлиги таъминланадиган ишсиз аёлларнинг 961 нафарига, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёлларнинг 137 нафарига, ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган аёлларнинг 180 нафарига, уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлларнинг

5 нафарига, нотурар жойда яшовчи аёлларнинг 5 нафарига, тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёлларнинг91 нафарига, ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёлларнинг 354 нафарига ва психологик маслаҳатга муҳтож аёллар 52 нафарига ёрдамлар кўрсатилди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни дафтардан чиқариш учун ҳар бир маҳалла кесимида алоҳида чора тадбирлар дастури ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш орқали 4 046 нафар ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш ва 38 нафар ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, 8 нафар ёшларга психологик ёрдам кўрсатиш назарда тутилган.

Бандлиги таъминланиши лозим бўлган 2613 нафар ёшларнинг 312 нафари 1-чоракда доимий ва жамоат ишларига жойлаштирилди, 356 нафарига 8 млрд. 49 млн.сўм кредит маблағлари ажратилди, 2045 нафарига бир мавсум фойдаланиш учун ер майдонлари ажратилди.

Шунингдек, 19 нафар ёшларга субсидия ажратиш орқали бадлиги таъминланди.

Бундан ташқари 260 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилиб,

“1+1” дастури доирасида тадбиркорларга бириктирилди.

Шунингдек, “Ёшлар дафтарида”ги ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган 241 нафар ёшларга моддий ёрдам кўрсатилди. Жорий йилнинг сентябрь ойига қадар барча ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга мухтож ёшларга ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.

 

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Апрель 20, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 555 марта