Янгибозор тумани 2021 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

 

 

 

 

 

Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши

ҚАРОРИ

 
   

 

 

31 декабрь 2020 йил

№ 35-144-сон

Янгибозор шаҳарчаси

 

Янгибозор тумани 2021 йилги маҳаллий бюджетини
тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, 2021 йил учун туман маҳаллий бюджетини қабул қилиш бўйича Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ,
    2021 йилги Янгибозор тумани маҳаллий бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 31, 1 млрд.сўм (31 137 984 сўм) миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Қонуннинг 12-моддасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашларига тегишли даражадаги маҳаллий бюджетларга ажратиладиган солиқларни ва бошқа турдаги даромадларни ҳамда бюджетлараро трансфертларни тақсимлаш ваколатидан келиб чиқиб, 2021 йилда:

а) Қуйидаги солиқ турлари туман бюджетига тўлиқ ўтказиб берилади:

  • жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 50 фоизи;
  • жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан оладиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўлайдиган,шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиганжисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бунда электр станциялари томонидан тўланадиган солиқдан мустасно;
  • қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
  • айланмадан олинадиган солиқ;
  • юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
  • юридик шахсларнинг мол-мулкигасолинадиган солиқ;
  • якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи;
  • маҳаллий бюджетга ундириладиган ижара тўловлари.
  • мобил алоқа хизматлари ва алкогол махсулоти, шу жумладан пиво учун акциз солиғи бўйича тушумлар тегишинча 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра туман аҳолиси сонининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ ўтказиб берилади.
  1. 2021 йил учун туманнинг бюджети даромадлар прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
  2. Туман бюджетидан 2021 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари
    3-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  4. 2021 йил учун туман бюджети даромадлар ва харажатлар прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  5. Туман бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдори 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  6. 2021 йил учун туман бюджети заҳира жамғармаси ҳажмлари
    0,6  млрд.сўм (655107 сўм) миқдорида белгилансин.

Туман ҳокимлиги заҳира жамғармалари маблағларини туман бюджетида кўзда тутилмаган, кечиктириб бўлмайдиган харажатларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий беқарорлик юзага келган вазиятларда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилиши таъминлансин.

  1. 2021 йил учун туман бюджетининг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлари 0,5 млрд.сўм (535000 сўм) миқдорда
    6-иловага мувофиқ белгилансин.
  2. Туман бюджетида шаклланган қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар тегишли равишда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан, туман ҳокимининг таклифларига асосан биринчи навбатда ижтимоий соҳа муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилиш мақсадида қабул қилиниши белгилансин.
  3. Туман ҳокими, чораклар якуни бўйича мазкур қарорнинг
    4-иловасида келтирилган даромадларнинг прогноз кўрсаткичлари ҳокимликларнинг фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда 5 фоиздан ортиқ миқдорга бажарилмаса ва молия йили охиригача ушбу маблағларнинг тушиш эҳтимоли бўлмаса, Вилоят ҳокимиятига харажатларни мақбуллаштириш юзасидан таклифлари билан бирга киритилган мурожаатига асосан тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини ошириш ёки харажатларни мақбуллаштириш таклифларини киритади.
  4. Туман ҳокими ташаббуси билан амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича ушбу маҳаллий бюджетнинг ижроси давомида шаклланган қўшимча манба ҳисобидан амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилсин.
  5. Туман ҳокимлиги:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантирсин;

ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштирсин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадларини 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорларда жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришни, веб-сайтларига уларнинг натижаларини жойлаштирсин.

  1. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ташаббусига кўра амалга ошириладиган қўшимча тадбирларни молиялаштириш фақат туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
  2. Туман ҳокими бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш ва бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши ва халқ депутатлари туман Кенгашига йилнинг хар чорагида ҳисобот бериб борсин.
  3. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Искандаров) зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси                                                                 Ў.Курбанов   


Январь 07, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 849 марта