Янгибозор туман тиббиёт бирлашмасида йигилиш бўлиб ўтди.
ТТБ бошлиғи Мехрибон Ваисова иштирокида ССВнинг 263-210-240-буйруқларининг бажарилиши, тиббий бригада фаолиятини ташкиллаштириш тамойиллари, аҳолини профилактик кўриклар, скрининг дастурлари ва патронаж хизматини ўтказишда тиббиёт бригадаси режасини шакллантириш буйича ўкув семинари ўтказилди. Семинарда КТМП, ОП, ОШП мудирлари, катта хамширалари, барча тиббий бригадалар (оилавий шифокорлар,доялар умумий амалёт хамширалари )қатнашдилар. Семинарда ТТБ катта тиббий биродари "Профилактик кўриклар, скрининг дастурларини ўтказиш, аҳолини универсал(тизимли)патронаж билан қамраб олиш учун зарур бўлган контингент ва патронаж режаси" тўғрисида яна бир бор тушунтириш берди.
Янгибозор матбуот канали
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 370 марта