Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси томонидан маҳаллаларда босқичма-босқич режага асосан 3-4 хавф гуруҳига мансуб фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Янгибозор туман тиббиёт бирлашмаси томонидан маҳаллаларда босқичма-босқич режага асосан 3-4 хавф гуруҳига мансуб фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.


Хусуан, Янгибозор туман Кўп тармоқли марказий поликлиникасида ўтказилган тиббий кўрикда вилоят кўп тармоқли ихтисослашган марказдан жалб қилинган Кардиолог, Окулист, Невропатолог, ЛОР, Хирург, Терапевт, Акушер-гинеколог, УЗИ шифокори, Тери – таносил шифокори ва педиатрлар каби тор соҳа мутахассислари иштирок қилди.

Тиббий кўрикларга марказий поликлиниканинг малакали мутахассислари ҳам жалб этилди. Шунингдек кўрик давомида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиш бўйича тавсиялар бериб ўтилди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Апрель 30, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 648 марта