Янгибозор туман прокурори Ш.Ибрахимовнинг ташаббуси билан 2-сектор ҳудудидаги 32-сон умумтаълим мактаби биносида Халқобод ва Тозадўрман маҳаллалари фуқароларига кредит ярмаркаси ташкил этилди.

Янгибозор туман прокурори Ш.Ибрахимовнинг ташаббуси билан 2-сектор ҳудудидаги 32-сон умумтаълим мактаби биносида Халқобод ва Тозадўрман маҳаллалари фуқароларига кредит ярмаркаси ташкил этилди.


Хусусан, ушбу ярмаркада маҳаллалар фуқароларига арзонлаштирилган ва сифатли маиший техника буюмлари, чорва моллари, парранда ва бошқа маҳсулотлар етказиб берилиб, 9 нафар фуқарога чорвачиликни ривожлантириш ва бошқа мақсадларда жами 39 млн. 900 минг сўмлик кредит маблағлари ажратилиши таъминланди.


Жумладан, "Аёллар дафтари"га киритилган 1 нафар хотин-қиз ва "Ёшлар дафтари"га киритилган 4 нафар ёшга кредит маблағлари ажратилиб, келгуси фаолияти учун даромад манбаи яратилди.


Апрель 30, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 496 марта