Янгибозор туман ҳокими Ў.Қурбановнинг тадбиркорларга МУРОЖААТИ
Кейинги йиллар мобайнида туманни ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш учун бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида иқтисодиётда бир қанча ютуқларга эришилмоқда. Туманимиз қиёфасини ўзгартириш, қишлоқларда яшовчи аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича кенг кўламли “Обод марказ”, “Обод қишлоқ” дастурлари амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида аҳоли турмуш фаровонлиги яхшиланиб, қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.
Шу билан бирга тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, туманга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, йўл инфратузилмаларини яратиш, аҳолини кафолатланган иш ўринлари билан таъминлаш борасида туман салоҳиятидан етарли даражада фойдаланилмаяпти. Натижада, саноат ишлаб чиқариши, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кўрсаткичларимиз бугунги кун талабларига умуман жавоб бермаяпти. Туманимиз вилоятда ўз-ўзини тўлиқ молиялаштириш имкониятига эга бўлмай қолган туманлар қаторига кириб, республика ва вилоят бюджетидан йилига 33 млрд. сўм трансферд маблағлари олмоқда.
Ушбу муаммоларни меҳнаткаш ва олийжаноб халқимиз билан фақат тадбиркорликни ривожлантириш орқали ечишимиз мумкин. Зеро, муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев айтганларидек “Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш орқали эришиш мумкин”.
Туманда рақобатбардош, юқори замонавий - технологик ишлаб чиқариш қувватлари ташкил қилиш, илғор ғоялари бўлган фуқароларимизнинг ишбилармонлик ва фаол тадбиркорлик қилишлари учун барча ҳуқуқий асос ва шароитлар яратиш, туманда “Фаол тадбиркорлик мухитини” яратиш мақсадида туманимиз ва бутун вилоятимиздаги тадбиркорларни қуйидаги йўналишлардаги лойихаларни амалга оширишга таклиф қиламан:
- Замонавий усулда иссиқхоналарни ташкил қилиш лойиҳалари; (туман бўйича 100 га майдон ажратилиши режалаштирилган)
- Томчилатиб суғориш технологияси асосида Туркия усулида интенсив боғлар ташкил қилиш лойиҳалари; (туман буйича 1700 га майдон ажратилиши режалаштирилган)
- Туманда етиштирилган пахтани қайта ишлаб, ип калава ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳаси;
- Гўштни қайта ишлашни ташкил қилиш лойиҳаси;
- Сутни қайта ишлашни ташкил қилиш лойиҳаси;
- Омухта ем ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳаси;
- Мева-сабзавотларни қайта ишлаш лойиҳалари;
- Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш бўйича совутгичли сиғимлар ташкил қилиш лойиҳалари;
- 300, 500, 1000 бош наслли қорамолга мўлжалланган замонавий чорвачилик комплексини ташкил қилиш лойиҳалари (меъёр бўйича экин ери ажратиш кафолати билан);
- 40-100 минг бошга мўлжалланган замонавий паррандачилик комплекси ташкил қилиш лойиҳалари (меъёр бўйича экин ери ажратиш кафолати билан);
- 300-6000 бошгача наслли эчкичиликка мўлжалланган замонавий эчкичилик комплекси ташкил қилиш лойиҳалари (меъёр бўйича экин ери ажратиш кафолати билан);
- 300-5000 бошгача наслли қўйчиликка мўлжалланган замонавий қўйчилик комплекси ташкил қилиш лойиҳалари (меъёр бўйича экин ери ажратиш кафолати билан);
- Саноат усулида шоли ва буғдойни қайта ишлаш(кластер) лойиҳаслари;
- 1 000 бошдан 10 000 бошгача наслли қуёнчиликка мўлжалланган замонавий қуёнчилик комплекси ташкил қилиш лойиҳалари (меъёр бўйича экин ери ажратиш кафолати билан);
- 2 000 бошдан 1 0000 бошгача наслли куркачиликка мўлжалланган замонавий куркачилик комплекси ташкил қилиш лойиҳалари (меъёр бўйича экин ери ажратиш кафолати билан);
- Узумни қайта ишлаш лойиҳалари;
- Замонавий усулда қурилиш маҳсулотлари (пенаблок, темир бетон плиталар, гипсакартон, бўёқлар) ишлаб чиқариш лойиҳалари;
- “Амударё” қирғоқлари бўйларида экотуризмни ташкил қилиш лойиҳалари;
- Интенсив усулда балиқчиликни ташкил қилиш ва балиқни қайта ишлаш лойиҳалари;
- Пиллани қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳаларига ташаббускорлар таклиф қилинади.
Ташаббускорларга белгиланган тартибда ер майдонлари ажратиб берилади, зарур инфра тузилмаларга уланишда, шунингдек имтиёзли шартларда банк кредитлари олишда амалий ёрдам берилади.
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 807 марта