Янгибозор туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари томонидан туман Маънавият ва маърифат масканида коучинг семинари ўтказилди.
Мулоқот давомида «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида умумий маълумотлар берилди. Хусусан «Ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳамда ёшга доир пенционерларга санаторияларга бепул йўлланмалар бериш, "Саховат ва кўмак жамғармаси" томонидан бериладиган ёрдамлар, кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш, шунингдек, протез, ортопедия маҳсулотлари, реабилитация техник воситалари билан таъминлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ҳар бир мавзу муҳокамаси олдидан видеолавҳалар тақдим этилди. Коучинг давомида фуқароларнинг саволларига мутахассислар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Тадбир якунида «Инсон» маркази психологлари томонидан т психологик тренинглар ва қизиқарли ўйинлар ташкил этилди.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 46 марта