Янги кутубхона китобхонлар билан доимо гавжум!

Туман маънавият ва маърифат маскани кутубхонаси айни китобхонлар учун ҳақиқий зиё масканига айланиб бормоқда.

Туман маънавият ва маърифат бўлими ва туман халқ таълими бўлими келишуви асосида ишлаб чиқилган режа-график асосида ҳар куни кутубхонага умумтаълим мактабларидан китобхон ўқувчиларнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи раҳбарлигида саёҳатлари ташкил қилиб борилмоқда.

Ўқувчилар кутубхонада мустақил ўқиган бадиий адабиётларини бир-бирлари билан ўртоқлашиб, қизғин баҳру-байт кечалари ташкил қилмоқдалар.

 

Худди шу режа асосида 14 октябрь куни тумандаги 1-сон ҳамда 12-сон умумий ўрта таълим мактаби китобхон ўқувчилари кутубхонага саёҳат қилдилар. Ўқувчилар икки гуруҳга бўлиниб, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, китоб ўқиш одоби мавзуларида шеърхонлик баҳсини бошлаб юбордилар. Баҳс жуда қизғин бўлди! 12-сон мактабнинг 6-синф ўқувчилари Азизбек Зарипбаев ҳамда Миржалол Хажибаевлар ҳатто ўзларидан катта синф ўқувчиларини ҳам шеърхонликда ортда қолдирдилар.

Фаол китобхон ўқувчилар туман маънавият ва маърифат бўлими томонидан рағбатлантирилди.

 

 

Р.Матюсупов,

Республика маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти Янгибозор туман бўлинмаси раҳбари.


Октябрь 15, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 596 марта